Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Фабрегас: «Клубимизнинг ўсиши муқаддам кузатилмаган суръатларда юз бермоқда»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Комо» бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Сеск Фабрегас Италия клубининг ўсиши ҳақида фикр билдирди.

«Икки йил олдин биз B Серияда эдик, ҳозир эса Чемпионлар Лигасидамиз. Одамлар сарфланган пуллар ҳақида гапиришмоқда, бу тўғри, аммо клубимизнинг ўсиши муқаддам кузатилмаган суръатларда кечмоқда. Мен сарфланган пулга эмас, жамоанинг ривожланишига қарайман ва бизда маош фонди унчалик катта эмас: у A Сериянинг саккиз ёки тўққизта жамоасиникидан пастроқ», — дейди Фабрегас Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсум якунларига кўра «Комо» 71 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 16:03, 08.08.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик