«Фенербахче» «Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Hurriyet маълумотига кўра, турк клуби бельгиялик футболчининг вакили билан оғзаки келишувга эришган.
Энди «Фенербахче» трансфер суммаси бўйича «Наполи» билан келишиб олиши керак. Неапол клуби 33 ёшли ҳужумчи учун 12 миллион евро олишни кўзламоқда. Бироқ «Фенербахче» 6–7 миллион евродан ортиқ маблағ тўлаш ниятида эмас.
Шунингдек, бельгиялик форварднинг сотувидан тушадиган маблағнинг 40 фоизини «Наполи» «Челси»га бериши кераклиги қайд этилмоқда.
Айни пайтда клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. «Наполи» раҳбарияти вазиятга оптимистик қарамоқда ва Лукаку билан жорий дам олиш кунлари якунига қадар хайрлашишга умид қилмоқда.
Лукаку «Наполи» сафида икки мавсум ўтказди. Бу вақт давомида бельгиялик футболчи 45 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













