Кириш Регистрация

Бернарду Силва «Реал»даги дебютидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Бернарду Силва мадридликлар сафида ўзининг илк ўйинини ўтказди. Португалиялик янги аъзо Венгриянинг «Ференцварош» клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувида иккинчи тайм бошланиши олдидан майдонга тушди. «Қаймоқранглилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Реал»даги илк ўйинимни ўтказганимдан жуда хурсандман. Ҳозирда энг муҳими — спорт формасига кириб олиш ва мавсумга тайёргарлик кўриш, чунки бу таътилдан кейинги биринчи ҳафтамдир. Мен жуда кўп ишлашим керак. Шунингдек, жамоадаги сифатдош вакилларнинг барчасини яқиндан таниш, уларнинг ўйин услубини тушуниб олиш ўта муҳим. Менга қайси позиция энг қулайми? Жамоага қаерда керак бўлсам, ўша ерда», — дейди Madrid Xtra нашри 31 ёшли футболчининг сўзларини келтириб.

Мадридга кўчиб ўтгунга қадар Бернарду Силва тўққиз йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 07:08, 09.08.2026.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик