Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Флик Ферминнинг қайтиши ҳақида: «Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» устози Ханс-Дитер Флик яқинда жароҳатидан тузалиб, майдонга қайтган Фермин Лопеснинг ҳолатига изоҳ берди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум охирида сафдан чиққан ва шу сабабли ўтиб кетган Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасига ёрдам бера олмаган эди. Шанба куни 23 ёшли футболчи май ойидан бери илк бор майдонга тушди — у «Ноттингем Форест»га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида (1:0) иштирок этди.

«Фермин масаласида эҳтиёткор бўлишимиз керак. Агар Рафинья жамоа билан 10-12 кундан бери машғулот ўтказаётган бўлса, Фермин атиги бир неча кун олдин шуғулланишни бошлади. Ҳаммаси яхши ўтди. Биз бошиданоқ уни 45 дақиқа ўйнатишга қарор қилган эдик», — дейа Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

16 август куни каталонияликларнинг навбатдаги мавсумолди назорат ўйини бўлиб ўтади — рақиб Швейцариянинг «Базель» клуби бўлади.

Киритилди: 11:08, 09.08.2026.
Ўқилди: 271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик