"Ливерпуль"нинг дисквалификация муддатини ўтаётган ҳужумчиси Луис Суарес жамоанинг "Бернли"га қарши "ёпиқ эшиклар ортида" ўтган учрашувида майдонга тушди, деб ёзади Liverpool Echo. 26 ёшли футболчи майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилган, аммо 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган жамоасига айтарли ёрдами тегмаган.
Эслатиб ўтамиз, Суареснинг дисквалификацияси келаётган дам олиш кунларида ниҳоясига етади ва келаси ҳафтадан у майдонга тушиши мумкин. Афтидан илк ўйини Лига кубоги доирасида "МЮ"га қарши учрашув бўлади.













