«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Тижжани Рейндерсни «Ноттингем Форест»га сотишга ҳозирча рози эмас. Бунинг сабаби маълум бўлди.
Football Insider хабар беришича, «Ноттингем Форест» нидерландиялик футболчи учун «Манчестер Сити» талаб қилаётган 64,4 миллион еврони тўлашга тайёр. Англия клубида Эллиот Андерсоннинг фойдали трансфери ортидан етарлича маблағ пайдо бўлган.
Бироқ «шаҳарликлар» ўз таркибидаги футболчилардан бирортасини сотишдан олдин унинг ўрнига муносиб футболчи топишни мақсад қилган. Шу сабабли Рейндерс трансфери ҳозирча амалга ошмай турибди.
«Манчестер Сити» ўтган ёзда Рейндерсни «Милан»дан 55 миллион еврога харид қилган эди.
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Англия клуби сафида барча мусобақаларда 47 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













