Кириш Регистрация

"Наполи" "Арсенал" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезус ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиши эҳтимоли юқори.

Журналист Райан Тэйлор хабар беришича, "Наполи" 29 ёшли бразилиялик футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланади.

"Арсенал" 15 миллион фунт стерлингдан (тахминан 17,5 миллион евро) бошланадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Аввалроқ, Лондон клуби футболчи учун камида 20 миллион фунт стерлинг (23,4 миллион евро) олишга умид қилган эди.

Ромелу Лукаку учун харидор топгандан сўнг, "Наполи" Жезус учун таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Бразилиялик ҳужумчининг "Арсенал" билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Илгари "Фенербахче", "Бешиктош" ва "Милан" ҳам Жезусга қизиқиш билдирган эди.

Киритилди: 16:12, 11.08.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик