Кириш Регистрация

«Металлург» Илҳом Мўминжоновни истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг «Металлург» клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов истеъфо беришга қарор қилди.

Сир эмаски, мавсум стартидан аввал жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган эди. Бироқ биринчи давра давомида бир нечта ўйинларда аламли тарзда очколарни қўлдан чиқарган «Металлург» етакчилар қаторидан тушиб, жадвалда бир нечта поғона пастлаб кетди.

Куни кеча чемпионатнинг 14-тури доирасида жамоамиз Бекободда Фарғонанинг «Яйпан» клубини қабул қилди ва ҳисобда олдинга бораётганига қарамай, ғалаба ва қимматли очколарни қўлдан бой берди.

Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов раҳбариятдан истеъфо сўради. Юзага келган вазият, мураббийнинг сўрови ва барча деталларни инобатга олган ҳолда клуб раҳбарияти мураббий аризасини қабул қилди.

Маълумот учун, Илҳом Мўминжонов қўл остида чемпионат доирасида 14 та учрашув ўтказган «Металлург» 6 бор ғалаба қозонди ва 4 тадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 19:25, 11.08.2026.
Ўқилди: 276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик