Кириш Регистрация

Сербия амалдаги чемпиони машҳур мураббийни ишдан бўшатди

Баҳо:
+ | -

«Црвена Звезда» бош мураббийи Деян Станкович жамоанинг Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан чиқиб кетганидан сўнг истеъфога чиқарилди.

«Direktno» нашри маълумотига кўра, Станкович Чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичи доирасида «Хапоэль»га қарши жавоб учрашувидан кейин футболчилар билан кийиниш хонасида хайрлашган. Белградда ўтказилган баҳсда серб клуби 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Биринчи учрашувда ҳам «Црвена Звезда» 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Шу тариқа, Сербия амалдаги чемпиони қитъанинг энг нуфузли клублар мусобақаси — Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма ололмади. Жамоа Европа мусобақаларидаги иштирокини Европа лигаси саралаш босқичида давом эттиради ва у ерда Чехиянинг «Виктория» клубига қарши майдонга тушади.

Станкович «Црвена Звезда»ни 2025 йил декабридан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа барча мусобақаларда 32 та учрашув ўтказиб, 24 та ғалаба, 3 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этди.

Киритилди: 12:38, 12.08.2026.
Ўқилди: 1084 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4462]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3724]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2975]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2804]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2626]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2585]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2348]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2338]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2185]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик