Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Марадона ўлими бўйича ишда суд-тиббиёт эксперти янги кўрсатма берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Суд-тиббиёт эксперти Карлос Кассинелли Диего Марадонанинг ўлими бўйича суд жараёнида янги кўрсатма берди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Кассинеллининг сўзларига кўра, Марадона вафотидан бир неча кун олдин унинг саломатлигида бир қатор «хавотирли сигналлар» кузатилган. Хусусан, аргентиналик футбол афсонасининг оёқлари ва бармоқларида шиш пайдо бўлган, нафас олиши қийинлашган, шунингдек, қон босими ошиши ва тахикардия белгилари қайд этилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ўша пайтда ҳеч ким ушбу аломатларнинг аниқ сабабини аниқлашга уриниб кўрмаган.

Кассинелли Марадона шифохонадан чиқарилганидан кейин унинг аҳволи камида ўн кун давомида босқичма-босқич ёмонлашган, деб ҳисоблайди.

У, шунингдек, тиббий комиссия Марадонанинг ўлим олди ҳолати тахминан 12 соат давом этганини баҳолаганини эслатди. Бироқ мазкур хулоса суд жараёни давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Карлос Кассинелли Диего Марадонанинг жасадини ёриб кўриш жараёнида ҳам иштирок этган. Шунингдек, у 2021 йилда суд қарори билан тузилган тиббий комиссия таркибида ишлаган.

Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган.

Ҳозирда унинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича етти нафар тиббиёт ходими суд олдида жавоб бермоқда. Уларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда. Айбланувчилар эса Марадонанинг ўлими учун жавобгар эканини инкор этмоқда.

Киритилди: 12:47, 13.08.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик