Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Лукаку трансфери «Наполи» ҳисоб-китобларига қандай таъсир қилади?

Баҳо:
+ | -

Ромелу Лукакунинг «Фенербахче»га ўтиши расман тасдиқланди. 33 ёшли бельгиялик ҳужумчи «Наполи» ва Италияни тарк этиб, фаолиятини Туркияда давом эттиради.

Клублар ўртасидаги келишув тахминан 6 миллион евро эвазига амалга оширилди. Бундан ташқари, 2026/27 йилги мавсумда футболчининг шахсий кўрсаткичлари ва жамоавий натижаларга қараб яна 1 миллион еврогача бонус тўланиши мумкин.

Футбол бизнеси ва молиясига ихтисослашган Calcio&Finanza саҳифаси трансфернинг «Наполи» ҳисоб-китобларига қандай таъсир қилишини таҳлил қилди.

Маълумотга кўра, 2026 йил 30 июнь ҳолатига Лукакунинг клуб балансларидаги қолдиқ қиймати 6,1 миллион еврони ташкил этган. Бунга «Наполи» ҳужумчи шартномасининг сўнгги йили учун тўлаши керак бўлган 6 миллион евро соф маошдан қутулишини ҳам қўшиш лозим. Солиқлар билан ҳисоблаганда бу сумма тахминан 7,8 миллион еврога тенг.

Шу тариқа, Лукакунинг кетиши «Наполи» молиявий ҳисоботларига жами қарийб 13,8 миллион евро ижобий таъсир кўрсатади.

Бироқ бу суммадан 2,45 миллион евро чегириб ташланади. Сабаби, Лукаку «Челси»дан «Наполи»га ўтган пайтдаги келишувга мувофиқ, футболчининг кейинги сотувидан тушадиган маблағнинг 40 фоизи Лондон клубига тегиши керак.

Натижада «Наполи» Лукакунинг «Фенербахче»га трансфери орқали умумий ҳисобда тахминан 11,5 миллион евро иқтисод қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:27, 13.08.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик