Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Доку: «Бу ажойиб туйғу»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Жереми Доку «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиргани маълум бўлган эди. Бельгия миллий терма жамоаси вингери 2031 йилнинг ўрталарига қадар «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилади.

Клуб билан ҳамкорликни узайтиргандан сўнг 24 ёшли ҳужумчи жамоа матбуот хизматига берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу ерда ўтказган вақтим менга жуда ёқди, шунинг учун шу ерда қолиш — бу ажойиб туйғу. Бу клуб мен учун жуда кўп нарсани англатади. Мен бу ерда ҳам ўйинчи, ҳам шахс сифатида ўсдим. Бу ерда ўзимни қулай ҳис қиляпман ва ҳар куни такомиллашиб бораётганимни биламан», — деди Доку.

2023 йилдан бери «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилиб келаётган форвард ўтган мавсумда барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушди. Доку ўз ҳисобига 8 та гол ва 14 та результатив узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:02, 13.08.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик