Суперлига 17-турида "Сўғдиёна" "Сурхон" меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳсда термизликлар ҳисобни очди. 21-дақиқада Фаррухжон Қодиров гол муаллифи бўлди. Бу голга жиззахликлар 3 бор жавоб қайтарди. Самандаржон Мавлонқулов (50), Оллоберган Каримов (59) ва Зенан Займович (90+1) ўзини кўрсатди.
"Сўғдиёна" 21 очко билан 10-поғонага кўтарилди. "Сурхон" 18 очко билан 18-поғонада.













