Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Влаховичнинг "Бешиктош"да қанча маош олиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Бешиктош" ўз расмий сайтида ҳужумчи Душан Влахович билан шартнома имзоланганини эълон қилди. 26 ёшли сербиялик футболчи Туркия клубига эркин агент сифатида қўшилди.

Влахович "Бешиктош" билан уч йиллик шартнома имзолади. Клуб баёнотида қайд этилишича, футболчининг ҳар бир мавсум учун кафолатланган маоши 7,5 миллион еврони ташкил қилади.

Душан Влахович фаолияти давомида "Партизан", "Фиорентина" ва "Ювентус" клубларида тўп тепган. Энди сербиялик ҳужумчи ўзини Туркия чемпионатида синаб кўради.

Пайшанба куни "Бешиктош" Европа лигаси саралаш босқичида "Градец-Кралове"ни ўз майдонида қабул қилади.

Киритилди: 22:02, 13.08.2026.
Ўқилди: 1794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик