Cadena SER нашрининг хабар беришича, «Барселона» ва «Пари Сен-Жермен» («ПСЖ») ҳужумчи Ферран Торреснинг трансфери бўйича келишувга жуда яқин турибди.
Манбага кўра, томонлар 50 миллион евролик битимни муҳокама қилишмоқда. Испания клуби трансферни яқин кунларда расмийлаштиришга умид қилмоқда.
Қайд этилишича, агар Торрес 55 миллион евродан ортиқ суммага сотилса, каталонияликлар испаниялик футболчининг 2022 йилда «Барселона»га ўтиши чоғида тузилган шартнома бандига асосан «Манчестер Сити»га 10 миллион евро тўлашларига тўғри келади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Торрес 2022 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













