Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф 0-0 Пахтакор

Мареска Родри ва Фернандес ҳақидаги саволларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Родрининг «Барселона»га эҳтимолий ўтиши ҳамда Энцо Фернандеснинг трансфери борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Родри ҳақидаги хабарларми? Трансфер ойнаси очиқлиги ва футболчиларни сотиб олишимиз ёки сотишимиз мумкинлиги ҳақида аввал ҳам айтгандик. Ҳар қандай нарса юз бериши мумкин. Мен ҳозиргина Родрини кўрдим ва уни бағримга босдим. Унинг аҳволи яхши. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Фернандеснинг эҳтимолий трансферими? Жавобим ҳар доим бир хил бўлади. У бошқа клуб футболчиси ва у ҳақда гапиришим тўғри эмас деб ҳисоблайман. Шу билан бирга, бошқа клубларнинг ҳам бизнинг ўйинчиларимиз ҳақида гапиришини тўғри деб билмайман. Шу сабабли бошқа жамоа футболчилари ҳақида ҳеч нарса демайман», — деди Мареска матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни «Манчестер Сити» Англия Суперкубоги доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:26, 14.08.2026.
Ўқилди: 931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик