«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг келажаги ва истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз Андерсоннинг яқин беш йил ичида «Манчестер Сити»да ўзини кўрсатиши ва ажойиб даражада ўйин намойиш этишига тўлиқ ишонамиз. Бу борада менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз Эллиотдан ҳам унинг ўзи, ҳам жамоамиз учун энг мақбул тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз», — деди Мареска журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 23 ёшли Андерсонни «Ноттингем Форест» клубидан сотиб олиб, ўз тарихидаги рекорд кўрсаткич — 135 миллион евро тўлади.
2025/26 йилги мавсумда Андерсон барча турнирларни ҳисобга олганда 50 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 4 та гол урган ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди.













