Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Микель Артета Энцо Маресканинг "Манчестер Сити"да муваффақият қозонишига ишонч билдирди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити" устози Энцо Мареска ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис жорий ёзда Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаб, "Манчестер Сити" бош мураббийига айланган. Мареска аввалроқ "Челси", "Лестер" ва "Парма" клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган.

"Энцода "Манчестер Сити"да ажойиб иш олиб бориш учун зарур бўлган шахсий фазилатлар, характер ва билим бор. Айнан шунинг учун клуб уни танлади. Улар исталган мураббийни танлаши мумкин эди, аммо Энцода тўхташди ва тўғри қарор қабул қилишди. У бу вазифани жуда яхши уддалашига шубҳам йўқ", — дея Артета сўзларини Sky Sports келтирди.

16 август куни "Арсенал" ва "Манчестер Сити" Англия Суперкубоги доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Киритилди: 22:07, 14.08.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик