Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Суперлига: "Қизилқум" биринчи бўлимдаги голлар эвазига "Машъал"дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Машъал" учрашуви мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Навоийда ўтган баҳсда "Қизилқум" ҳар икки голни биринчи бўлимда киритди.

10-дақиқада Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. 34-дақиқада эса Шаҳзод Раҳматуллаев мезбонларнинг устунлигини икки тўпга етказди.

Иккинчи бўлимда "Машъал" ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди, аммо муборакликлар рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Шу тариқа, Жамшид Саидов бошқараётган "Қизилқум" 20 очко билан 12-ўринга кўтарилди. Сергей Лушчан шогирдлари эса 4 очко билан сўнгги 16-поғонада.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:27, 14.08.2026.
Ўқилди: 279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик