Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Астон Вилла» тез орада ушбу трансферни якунлайди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» «Атлетико» ҳимоячиси Маттео Руджери трансферини расмийлаштириш ишларини якунламоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ўз саҳифаларида хабар беришича, клублар келишув бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни аллақачон ўзаро алмашишган.

Италиялик футболчининг трансфери инглиз жамоасига 25 миллион евро миқдорида тушади. Яна 1,5 миллион евро бонуслар сифатида белгиланган. 

Шу тариқа, қўшимча тўловларни ҳисобга олганда, Руджери трансферининг умумий қиймати 26,5 миллион еврога етиши мумкин.

Яқин вақт ичида футболчининг «Астон Вилла»га ўтиши расмий равишда якунланиши кутилмоқда. 

Киритилди: 22:30, 15.08.2026.
Ўқилди: 908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик