Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

FIFA президентини қўллаб-қувватлаётган Қатар ОФКга қарши чиқди

Баҳо:
+ | -

Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамад бин Халифа ал-Соний ОФКнинг FIFA президенти Жанни Инфантинога қарши УЕФА ва КОНКАКАФ билан биргаликда эълон қилган очиқ мактубига муносабат билдирди.

Ал-Соний ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Халифага йўллаган мактубида Қатар футбол ассоциацияси ҳам, унинг ўзи ҳам қўшма баёнот эълон қилинишидан аввал бу масала бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этмаганини маълум қилган.

Қатар вакилининг таъкидлашича, баёнотдан олдин унинг лойиҳаси юборилмаган, олдиндан хабар берилмаган ва мазмуни юзасидан фикр билдириш имконияти ҳам тақдим этилмаган.

Ал-Соний ОФКнинг 47 та аъзо ассоциацияси номидан жамоавий позицияни билдирганини қандай асосда эълон қилганига ҳам изоҳ сўраган. Унинг фикрича, умумий позиция аввало барча аъзолар билан маслаҳатлашув орқали аниқланиши керак.

Мазкур можаро Инфантино фаолиятига нисбатан футбол конфедерациялари ўртасидаги келишмовчиликлар кучайган бир пайтда юзага келди. УЕФА, ОФК ва КОНКАКАФ аввалроқ FIFA президентини истеъфога чиқишга чақириб, унинг Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларининг 20 фоизини хусусий инвесторлар учун сотиш режасини кескин танқид қилган эди. Ушбу лойиҳа орқали FIFA тахминан 4,2 миллиард доллар даромад олишни режалаштирган, бироқ кучли норозиликлардан сўнг Инфантино ундан воз кечган.

Бир кун аввал Қатар ва яна беш араб давлати футбол ассоциацияси раҳбарлари Инфантино фаолиятини қўллаб-қувватлаган эди. Улар FIFA президентининг футболни глобал миқёсда ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:10, 16.08.2026.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик