Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Спенс "Интер" тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби "Тоттенхэм"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенс билан таркибини кучайтирди.

Трансфер шанба куни расман амалга ошди, битим қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, англиялик футболчи "нерадзурри" тарихидаги ҳимоячилар ўртасидаги бешинчи энг қиммат харидга айланди. Клуб фақат Ашраф Ҳакимий (43 млн евро), Алессандро Бастони (40,7 млн евро), Милан Шкриньяр (34 млн евро) ва Бенжамен Павар (32,4 млн евро) учун бундан каттароқ маблағ сарфлаган.

Эътиборлиси, ўша портал талқинига кўра, Жед Спенснинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Англия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси А Серия гранди билан 2031 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.

Киритилди: 08:49, 16.08.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик