"Барселона"нинг янги аъзоси Энтони Гордон Каталония клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Фликда яхши таассурот қолдирди. Бу ҳақда журналист Алекс Пинтанель хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, англиялик футболчи ажойиб жисмоний ҳолатда ва "Барселона" ўйин динамикасига жуда яхши мослашмоқда. Шунингдек, вингер жамоадаги шериклари билан ҳам тезда тил топишиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, шу ёзда "Барселона" Энтони Гордоннинг трансфери учун "Ньюкасл"га 70 миллион евро тўлаган эди. Англиялик футболчи "кўк-анорранглилар" билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаган.













