"Милан" ҳужумчиси Кристофер Нкунку жорий ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, "россонерилар" француз футболчисини сотишга тайёр. Нкункуга "Барселона" қизиқиш билдирмоқда ва каталонияликлар аллақачон футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан.
Ўтган мавсумда Кристофер Нкунку "Милан" сафида барча мусобақалар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Француз ҳужумчисининг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.













