Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

"Арсенал" янги мавсумда ҳам АПЛ чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар

Баҳо:
+ | -

Opta суперкомпьютери Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсумида чемпионлик учун асосий даъвогарларни аниқлади.

Прогнозни тузиш учун модель чемпионатни 10 минг марта симуляция қилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, амалдаги Англия чемпиони "Арсенал" асосий фаворит деб топилди. Микель Артета жамоасининг чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш эҳтимоли 38 фоизга баҳоланган.

Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" бормоқда — 20,5 фоиз. Кучли учликни "Ливерпуль" 9,2 фоизлик кўрсаткич билан якунлаган.

"Манчестер Юнайтед"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 6,2 фоизга тенг. "Астон Вилла"га 4,8 фоиз, "Челси"га эса 4,1 фоиз имконият берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсумда "Арсенал" Англия чемпиони бўлган. "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" эса кучли учликдан жой олган.

Киритилди: 10:41, 16.08.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик