"Ливерпуль" вингери Коди Гакпо "Тоттенхэм" билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, нидерландиялик футболчи "Ливерпуль" раҳбариятига клубни тарк этиб, "Тоттенхэм" сафига қўшилиш истагини билдирган.
Гакпо янги мавсумда жамоада рақобат кескин кучайиши ва ўйин амалиёти чекланиши мумкинлигини тушуниб турибди. Шу сабабли 27 ёшли футболчи фаолиятида янги чақирув қабул қилишга тайёр.
Ўтган мавсумда Гакпо барча мусобақалар доирасида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали нидерландиялик футболчининг бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда.













