«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь яқин вақт ичида клуб билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 19 ёшли футболчининг янги меҳнат шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Ҳозирги битим эса 2029 йилга қадар мўлжалланган.
«Барселона» академияси тарбияланувчиси бўлган Берналь ўтган мавсумда барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 5 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Марк Бернальнинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.













