Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жорж Делай Валдес: «Бу галги жамоа аввалгисидан ҳам кучли»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг яқин қолган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк рақиби - Панама терма жамоаси бўлади. Шу муносабат билан ушбу терма жамоа хусусида бугун ФИФА расмий сайти чоп этган мақола билан танишсак.

Панама футболи тарихини Жулио ва Жорж Делай Валдес номларисиз матлақо тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз ватанларида спортнинг бу тури ривожига улкан хизмат қилган бу эгизаклар ҳамон меҳнатдан чарчаганлари йўқ. Айни пайтда улар терма жамоаларини муваффақият билан юзлаштириш орзусида ишламоқда.

Яқинда ниҳоясига етган КОНКАКАФ Олтин кубоги уларнинг кучи қандай эканини барчага намойиш этди. Жулио бошчилигидаги терма жамоа финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда мезбон АҚШга имкониятни бой берди. Бу йўлда улар аввал ҳеч ҳам уддалай олмаган ишларини уддаладилар - Мексика икки бор мағлубиятга учратилди.

Албатта, бунда фақат Жулионинг эмас, балки Жоржнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Миллий жамоада ёрдамчи мураббий ҳисобланган Жорж мамлакат ўсмирлар терма жамоасида ҳам ишлаб келмоқда.

Бир неча ҳафта илгари Панама ўсмирлар терма жамоаси устози ФИФА расмий сайтига интерьвю бераркан, сўнгги йилларда ўсмирлар футболида эришаётган тараққиёт ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни жоиз топганди.

Марказий америкаликлардаги сезиларли ривожланишнинг илк белгиларини Мексика мезбонлигида ўтган 2011 йилги ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатида кузатиш мумкин бўлганди. Ўшанда мураббийлар штаби уларнинг тайёргарлиги учун яратилган имкониятларга муносиб жавоб бера олгандилар: натижа - нимчорак финал.

"Ўша ёшдаги терма жамоалар миқёсида илк бор Панама термаси ҳам қатнашганди, - деди Жорж. -Бундан аввал бу турнирда саралашдан ҳеч ўта олмаганмиз. Сабр қилдик, натижани эса кўриб турибсиз. Ўшанда жамоани бир ярим йил аввал қабул қилиб олгандим. Мусобақага 3-4 ой қолган вақтдаёқ йиғилиб жиддий тайёргарлик кўргандик.

Аввал амалга ошмаган ишни биз бажарганмиз. Бунинг учун эса бутун мамлакат бўйлаб сафарга чиқиб терма жамоа учун номзодлар қидиргандик. Шу қидиришларимиз натижаси ўлароқ Роберто Ченни кашф қилгандик. Мана у ҳозир "Малага" аъзоси", дейди Панама ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўша муваффиятдан сўнг орадан 2 йил ўтди ва мана яна навбатдаги чемпионат эшик қоқмоқда. Терма жамоанинг бу сафарги тайёргарлиги ҳам аввалгисидан сира қолишмайдиган тарзда ўтмоқда. Мураббийнинг айтишича, бу терма аввалгисидан ҳам кучлироқ: "Бу жамоа ўтган сафаргисидан яхшироқ. Саралашни яхши ўтказдик. Энди айтишим мумкинки, ҳозирги жамоам аввалгисига қараганда голли вазиятларни кўпроқ ярата оляпти.

Майдонда ҳам улар яхши жамоавий ўйин кўрсата олишади. Ҳимоя чизиғимиз мустаҳкам. Шу билан бирга шогирдларим қанотлардан ҳужумлар уюштиришни яхши ўзлаштирган. Олдинги чизиқда эса вазиятлардан қандай фойдаланишни яхши биладиган ўйинчиларимиз бор. Умуман, биз тўпни назорат қилишни яхши кўрамиз".

Таркибнинг етарлича мукаммаллигини тушунтирган рақибларимиз бош мураббийи ғалабаларининг асосий омили сифатида руҳий бардамликни қайд этиб ўтади: "Яхши жамоалар кийиниш хонасига бирга йўл оладилар. Биз барча жамоаларга қарши ўйинларга қарши руҳий жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўрамиз, ва ўйлайманки, буни ҳали намойиш этамиз".

Жорж Делай Валдеснинг қўшимча қилишича, мамлакатда ёшлар футболи учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган: "Ёш футболчиларнинг катталар футболида ҳам ўз ўрнини топиб олиши учун махсус тизим яратганмиз. Бу уларнинг кейинчалик асосий жамоа таркибида ўйнашларига ҳам хизмат қилади".

Панама ўсмирлар терма жамоаси мусобақани 18 октябрь куни ўзбекистонлик тенгқурларига қарши ўйин билан бошлайдилар. Гуруҳда Хорватия ва Марокаш термалари ҳам борки, уларга қарши ўйинларда жаноб Жорж таъкидлаганларининг исботини майдонда томоша қиламиз. Бунга эса кўп вақт қолгани йўқ. Буни яхши ҳис қилиб турган мураббий сўзини яхши ният билан якунлайди: "Натижани яхшилашга ҳаракат қиламиз. У ерга бизнинг қўлимиздан кўп нарса келади деган фикрда ташриф буюрамиз".

Манба: www.fifa.com

Қўшимча қилиш ўринлики, ўтган сафарги ЖЧда Ўзбекистон Панамадан узоқроққа етиб бориб, жаҳоннинг кучли 8 термаси сафига кирганди.

Киритилди: 22:50, 19.09.2013.
Ўқилди: 3875 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.