Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф 0-1 Пахтакор

Делап учун курашда пешқадам клуб номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап «Эвертон»га ўтиши мумкин.

TEAMtalk хабарига кўра, «Эвертон» 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича «Челси» билан музокаралар ўтказиб бўлган. Лондон клуби орадан бир йил ўтиб жамоа режаларига кирмай қолган Делапни 46,8 миллион евро (40 миллион фунт) эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Таъкидланишича, «Эвертон» форвард учун курашда пешқадамлик қилмоқда, бироқ унга «Манчестер Юнайтед», «Ноттингем Форест» ва «Ньюкасл» каби клублар томонидан бўлаётган рақобатда енгиб чиқиш осон бўлмайди.

Ўтган мавсумда Делап барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 16:18, 16.08.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик