"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Шальке"га қарши ўртоқлик учрашувида асосий таркибда майдонга тушади. AS маълумотига кўра, бу бельгиялик голкипернинг 2026/27 йилги мавсумолди тайёргарлигидаги илк ўйини бўлади.
Куртуа Жаҳон чемпионатида олган енгил жароҳати туфайли "Реал"нинг аввалги назорат учрашувларида иштирок этмаган. 34 ёшли дарвозабон йўқотилган вақтни қоплаш мақсадида таътилдан белгиланган муддатдан олдинроқ қайтиб, жамоа билан машғулотларга киришган.
"Шальке"га қарши баҳс Мадрид клуби учун янги мавсум олдидан сўнгги синов бўлади. Жозе Моуриньо шогирдлари 22 август куни Ла Лигада "Эспаньол"га қарши илк расмий учрашувини ўтказади.
"Шальке" — "Реал" ўйини бугун, 16 август куни Гельзенкирхендаги "Фельтинс-Арена"да ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.













