Дортмунднинг «Боруссия» клуби ПСВ Эйндховендан Жоуи Верманни 21,5-22 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
Клублар трансфер тафсилотларини якунлагач, нидерландиялик ярим ҳимоячи 5 йиллик шартномага имзо чекишга тайёрланмоқда. Верман энди ПСВни тарк этиб, Бундеслигада янги саҳифа очиши кутилмоқда.
Rik Elfrink (Eindhovens Dagblad) хабарига кўра, Нидерландия терма жамоаси аъзоси дўшанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва ушбу тадбир аллақачон белгилаб қўйилган.
27 ёшли ярим ҳимоячи ПСВ учун жуда муҳим ўйинчи бўлиб келган, аммо унинг Дортмундга ўтиши энди якуний босқичга кирди.
Тиббий кўрик муваффақиятли якунланса, Верман янги мавсум олдидан «Боруссия» таркибига қўшилган навбатдаги янги харидга айланади.













