«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр жамоадоши Маркус Рэшфорднинг маҳорати ва унинг клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
«У аниқ бизни янада кучлироқ қила олади. «Милан»га қарши ўртоқлик ўйинида у майдонга тушганида, рақиб ҳимояси учун қанчалик жиддий хавф туғдирганини ҳамма кўрди. Ҳатто гол уриши ҳам мумкин эди.
Агар у биз билан қолса, рақиблар учун катта таҳдид бўлишда давом этади. Тўғри, трансфер ойнаси ҳали очиқ, аммо биз — футболчилар унинг жамоада қолишига умид қиламиз, чунки у биз учун жуда қадрли ўйинчи», — деди Магуайр.













