"Челси"нинг қанот ҳимоячиси Мало Гюсто яна "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "шаҳарликлар" 23 ёшли франциялик футболчининг трансфери устида яна иш бошлаган. "Манчестер Сити"нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска аввалроқ "Челси"да Гюсто билан бирга ишлаган.
Қайд этилишича, Англия вице-чемпиони футболчига қизиқишини сақлаб қолмоқда, бироқ трансфер йўлидаги асосий тўсиқ ҳамон унинг нархи бўлиб турибди. "Челси" ҳимоячиси учун 82 млн евро талаб қилмоқда.
Мало Гюсто 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 49 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













