Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Марк Касадо «Барселона»дан кетишга тайёр, аммо Саудия вариантини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ футболчи Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш ниятида эмас. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи фаолиятини Европада давом эттириш ва юқори даражадаги мусобақаларда иштирок этишни истаяпти. Касадо мунтазам ўйин амалиётига эга бўладиган ҳамда унга ишонч билдирадиган мураббий қўл остида тўп суришни афзал кўрмоқда.

«Барселона» эса таркибни қисқартириш ва молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида унинг трансферини тезлаштиришга уриняпти. Каталонияликлар клуб академияси тарбияланувчиси учун камида 40 млн евро олишни режалаштирган.

Касадога «Ал-Ҳилол» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистони клуби аввалроқ тахминан 30 млн евролик таклиф билан чиққан, аммо «Барселона» уни қабул қилмаган. Энди «Ал-Ҳилол» яхшиланган таклиф тайёрламоқда.

Бироқ эҳтимолий келишувдаги асосий тўсиқ трансфер қиймати эмас, футболчининг қарори бўлиши мумкин. Касадо молиявий жиҳатдан манфаатли Саудия вариантидан кўра, спорт нуқтайи назаридан жозибадор Европа клубини танлашни истаяпти.

Унга бир қатор Европа жамоалари ҳам қизиқиш билдирган, аммо футболчи келажаги борасида ҳали якуний қарор қабул қилмаган. «Барселона»нинг уни сотишга тайёрлигига жамоа ярим ҳимоясидаги юқори рақобат ва клубнинг трансферлар учун маблағ бўшатиш истаги сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 15:34, 17.08.2026.
Ўқилди: 597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик