Кириш Регистрация

Суперлига 17-тури: тўп узатишда энг аниқ жамоалар маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 17-турида тўп узатишлар аниқлиги бўйича энг яхши натижа қайд этган жамоалар эълон қилинди. Статистик маълумотлар HUDL платформаси томонидан тақдим этилган.

Турнинг энг юқори кўрсаткичи «Сурхон» ҳисобига ёзилди. Термизлик футболчилар амалга оширган тўп узатишларнинг 86 фоизи ўз манзилига етиб борган.

Иккинчи ўринни 85 фоизлик натижа билан Самарқанднинг «Динамо» клуби эгаллади. «Локомотив» 84 фоиз, «Машъал» эса 83 фоизлик аниқлик кўрсатди.

17-турдаги энг юқори тўп узатиш аниқлиги:

  1. «Сурхон» — 86 фоиз;
  2. «Динамо» — 85 фоиз;
  3. «Локомотив» — 84 фоиз;
  4. «Машъал» — 83 фоиз.

Қизиғи, ушбу рўйхатдаги тўрт жамоадан бирортаси ҳам 17-турда ғалаба қозона олмади. «Сурхон» ўз майдонида «Сўғдиёна»га 1:3, «Локомотив» эса «Қўқон-1912»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. «Машъал» «Қизилқум»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фақат «Динамо» очко ишлашга муваффақ бўлди — самарқандликларнинг «Хоразм»га қарши учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди.

Киритилди: 18:55, 17.08.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4527]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4115]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3048]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2667]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2632]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2486]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2365]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2243]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2191]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2190]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик