Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Родри трансферни якунлаш учун Барселонага учиб келди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона»га ўтишини охирига етказиш учун Каталония пойтахтига етиб келди. Marca нашрининг хабар беришича, испаниялик футболчи 17 август оқшомида аэропортга қўнган ва журналистлар билан суҳбатлашган.

«Мен жуда хурсандман. Сўнгги кунлар воқеаларга бой бўлди, ҳаммаси ҳал бўлганидан бахтиёрман. Албатта, «Барселона»да ўйнаш — менинг орзуим. Жамоадошларимнинг кўпчилигини яхши танийман ва уларга тезроқ қўшилишни хоҳлайман. ЕЧЛ ҳақида гапирадиган бўлсак, биз барча трофейлар учун курашамиз», — деди Родри.

Сешанба куни эрталаб Родри тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Шундан сўнг «Барселона» трансферни расман эълон қилади.

Клублар трансфер нархини 76,5 миллион еврога келишиб олишди: шундан 60 миллион евроси кафолатланган тўлов, қолган 16,5 миллион евроси эса турли бонуслар сифатида тўлаб берилади.

Киритилди: 05:55, 18.08.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик