Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Модрич: «Мен дунёнинг энг буюк клуби — «Реал»да ўйнаганман, аммо «Милан» ҳам шу даражада»

Баҳо:
+ | -

Лука Модрич «Милан»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

— «Милан»даги биринчи йилингиз қандай ўтди?

— Бу жуда ажойиб, кутганимдан ҳам аъло даражада бўлди. Биринчи кундан бошлаб — кўчада, ижтимоий тармоқларда, ҳамма жойда меҳр ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим. Сизни шунчалик севишганида, ягона истагингиз мухлисларга ва клубга худди шундай жавоб қайтариш, «Милан»ни имкон қадар муносиб ҳимоя қилиш учун бор кучингизни бериш бўлади. Мен таърифлаб бўлмас меҳрни ҳис этдим.

Мен дунёнинг энг буюк клуби — «Реал Мадрид»да ўйнаганман, аммо «Милан» ҳам шу даражада деб ҳисоблайман. «Милан» ҳақида бошқа клублар каби гапиришмайди. Бу ерга келганингизда сабабини тушунасиз: бу ердаги инсонлар ва мухлислар туфайли у дунёнинг энг муҳим клубларидан биридир. Мен «Милан»нинг нега бунчалик буюклигини англаб етдим.

Бу ерда кўп йиллардан бери ўйнаётгандек туюляпти ва бу мени бор кучимни бериб ҳаракат қилишга ундайди. Бу ажойиб туйғу. Мухлисларнинг меҳри мен учун энг муҳими: у мавжуд бўлганида, бошқа қарорларни қабул қилиш осон кечади. Сиз ҳамма ўйинингизни давом эттиришингизни хоҳлаётганини ҳис қиласиз. Мен бу ерда бўлишни истайман, шунинг учун ҳам шу ердаман.

— «Милан»даги мақсадларингиз қандай?

— Менинг вазифам — майдонда бор кучимни бериш ва жамоага имкон қадар кўпроқ ғалабаларга эришишда ёрдам бериш. Кўп гапиришнинг ҳожати йўқ — ҳозир ҳаракат қилиш вақти. Камтар бўлиш, тинмай меҳнат қилиш ва жипсликни сақлаш керак.

«Милан»дек клубда ўйнаганингизда, шунчаки Чемпионлар Лигасига чиқиш ҳақида эмас, балки ғалаба қозониш ҳақида ўйлаш энг табиий ҳолдир. Энг яхшисига интилиш лозим — мен шу сабабли бу ердаман, менинг мақсадим шу. Клуб, эгалари ва мураббий билан мақсадимиз бир, шу сабабли қолишга қарор қилдим, — деди Модрич клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Киритилди: 15:48, 18.08.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик