Кириш Регистрация

Исроил футбол ассоциацияси Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Исроил футбол ассоциацияси ФИФА президентлиги учун бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида ФИФА жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш билан шуғулланувчи FIFA Forward Enterprise (FFE) номли янги тижорий тузилмани ташкил этишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Кейинчалик футбол конфедерациялари томонидан билдирилган танқидлар ҳамда УЕФАга аъзо мамлакатларнинг жаҳон чемпионатини бойкот қилиш эҳтимоли фонида Инфантино бу ғоядан воз кечди.

«Сўнгги воқеалар мисли кўрилмаган ишонч инқирозига олиб келди. Биз ҳали ҳам бу вазиятни бартараф этиш мумкинлигига умид қиламиз. Шунингдек, жаҳон футболи бошқаруви масаласида УЕФА ва бошқа конфедерациялар қарашлари билан ФИФА позицияси ўртасида жиддий тафовутлар юзага келди.

Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар чуқур, жиддий ва принципиал кўриниш олган. Бу эса барча манфаатдор томонларни келгусидаги йўлни қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Юзага келган шароитда Инфантинони қўллаб-қувватлаш ҳақида аввал юборган хатимизни қайтариб олишдан бошқа чорамиз қолмади. Барча томонлар ўртасидаги самарали мулоқот охир-оқибат жаҳон футболи келажаги борасида умумий қарашларни тиклаш ва тўғри ривожланиш йўналишини белгилашга ёрдам беради, деган самимий умиддамиз», — деди Исроил футбол ассоциацияси президенти Моше Зуарес ФИФАга юборган мактубида.

Киритилди: 17:42, 18.08.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик