Жозе Моуриньо "Реал" бош мураббийи лавозимига қайтгани ҳақида фикр билдирди.
"Бу — уйга қайтиш. Ҳиссий жиҳатдан бу сафар аввалгисидан ҳам гўзалроқ. Чунки биринчи марта келганимда дунёнинг энг юқори даражасига чиққанимни ҳис қилган эдим, ҳозир эса барчаси анча ҳиссиётли ва қалбга яқин.
Бу туйғуларни сўз билан ифодалаш қийин... Бу худди бир миссияга ўхшайди. Гап ўзим ҳақимда қайғуриш ёки қанча соврин ютишим ҳақида ўйлашда эмас. Мен бу ерга ҳаммани яхшироқ қилиш учун келдим: футболчиларни, клуб ходимларини... "Реал" шарафини ҳимоя қилишга муносиб меҳнат, масъулият, катта мақсадлар ва фахр маданиятини яратишни истайман. Менга бу тушунча жуда ёқади", — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради AS.
"Реал" навбатдаги учрашувини 22 август куни сафарда "Эспаньол"га қарши ўтказади.













