Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Родри Бускетс билан таққосланишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг янги футболчиси Родри клуб афсонаси Серхио Бускетс билан таққосланаётгани ҳақида фикр билдирди.

Каталония клуби 30 ёшли ярим ҳимоячини «Манчестер Сити»дан 60 миллион еврога харид қилди. Бу суммага қўшимча бонуслар киритилмаган.

«Мен Бускетсни доимо ўрнак олиш керак бўлган буюк футболчи деб ҳисоблаганман. У билан таққосланиш мен учун катта имтиёз. Айрим жиҳатларимиз фарқ қилади, аммо ўхшаш томонларимиз ҳам бор.

Энди у билан кўришиш имкониятига эга бўламан, чунки у «Барселона»нинг иккинчи жамоасида ишламоқда», — дея Родрининг сўзларини келтиради Barca Universal.

Серхио Бускетс 2008 йилдан 2023 йилгача «Барселона»нинг асосий жамоасида тўп тепган.

У 2025 йил охирида футболчилик фаолиятини якунлаган, яқинда эса «Барселона»га мураббий сифатида қайтган.

Киритилди: 13:20, 19.08.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик