Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Кристал Пэлас» Сарр бўйича таклифни рад этди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмаила Сарр катта эҳтимол билан «Галатасарой»га ўтмайди.

Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, «бургутлар» Туркия клубининг 30 миллион евролик таклифига рад жавобини беришган. «Кристал Пэлас» сенегаллик футболчини жамоа лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди ва уни сақлаб қолмоқчи. Бироқ Саррнинг ўзи «Галатасарой»га ўтиш вариантига қарши эмаслиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари ҳам 28 ёшли ҳужумчининг вазиятини кузатишда давом этмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Сарр барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 15:00, 20.08.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик