Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Барселона»нинг шорт-листида 2-3 та ҳужумчи бор

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг X тармоғида хабар беришича, аргентиналик футболчи Каталониянинг «Барселона» клубининг марказий ҳужумчи позицияси учун тузилган шорт-листидан ўрин олган.

Манбанинг маълумотларига кўра, 28 ёшли форварднинг номзоди жамоа ичида муҳокама қилинган ва атрофлича таҳлил қилинган. Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар (1 сентябрь) ушбу битим амалга ошиши мумкин. Хабар қилинишича, «кўк-анорранглилар»нинг «тўққизлик» позицияси учун рўйхатида жами иккитадан учтагача футболчи мавжуд.

Аввалроқ Лаутаро Мартинес «Барселона» учун «Атлетико»дан Хулиан Альварес трансфери бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда муқобил вариант сифатида қаралган эди. ОАВ хабарига кўра, «Интер» ўз футболчисини тахминан 120 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Киритилди: 15:22, 20.08.2026.
Ўқилди: 1771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик