Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

«Барселона» дарвозабони «Альмерия»га ижарага берилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Арон Якобишвили фаолиятини Испаниянинг «Альмерия» клубида давом эттиради.

Каталония клуби расмий сайтида маълум қилинишича, 20 ёшли венгриялик футболчи «Альмерия»га 2027 йил 30 июнга қадар ижарага берилган. Келишувда Андалусия клуби учун дарвозабонни сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

Якобишвили 2006 йил 6 мартда Венгрияда туғилган. У 2018 йилда «Атлетик Сант Жуст»дан «Барселона» академиясига келиб қўшилган ва «Ла Масия»нинг турли ёш тоифаларида тўп сурган. Кейинчалик «Барса Атлетик» сафида ҳам майдонга тушган.

Дарвозабон «Барселона» U19 жамоаси билан Испания ёшлар чемпионати, Испания кубоги ва UEFA Ёшлар лигасида ғолиб чиқиб, бир мавсумда учта совринни қўлга киритишда муҳим роль ўйнаган.

Якобишвили ўтган мавсумни ҳам ижара асосида ўтказган. У «Андорра» таркибида Испания иккинчи дивизионида 21 та ўйинда қатнашган. Ёш дарвозабоннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Энди у Ла Лигага чиқиш учун курашаётган «Альмерия»да тажриба тўплаш ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имкониятини қўлга киритади.

Киритилди: 16:04, 20.08.2026.
Ўқилди: 1206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик