«Суонси» устози Микаэль Лаудруп кеча бўлиб ўтган Европа лигаси доирасидаги «Валенсия»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Жуда зўр ўйин бўлди. Албатта рақиблар таркибидаги футболчининг эрта майдонни тарк этиши ўйинга таъсир қилди, лекин биз илк сонияларданоқ ўйинда устунликни сақлаб турдик.
Биз кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Нима бўлишидан қатъий назар биз «Валенсия»дай жамоани мағлуб этганимиздан мамнунман. Еврокубокларда эндигина бешта ўйин ўтказдик. Халқаро майдондаги тажрибамиз кам бўлишига қарамай, биз жиддий муаммоларга дуч келмадик.
Мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар шу кеча жуда кўп эди. Менимча мухлислар бу ўйинни ҳеч қачон унутишмайди»,- дейди мураббий.