«Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечадиган Германия Суперкубоги баҳсида майдонга туша олмайди.
23 ёшли футболчи мавсум олди тайёргарлик доирасидаги кетма-кет иккита ўйинда ҳушини йўқотган эди: дастлаб 15 август куни «РБ Лейпциг»га қарши баҳсда, орадан уч кун ўтиб эса «Хайденхайм» билан ўйинда ушбу нохуш ҳолат такрорланди. Такрорланган ҳодиса бутун футбол жамоатчилигини хавотирга солган бўлса-да, яқин орада футболчининг майдонга қайтиши кутилмоқда.
Bild нашри маълумотларига кўра, Мусиала шанба куни (22 август) бўлиб ўтадиган Германия Суперкубоги қайдномасига киритилмайди, аммо 28 август куни Бундеслиганинг 1-тури доирасида «Штутгарт»га қарши кечадиган ўйинга қадар жамоа сафига қайтади.













