Кириш Регистрация

«Милан» тарихидаги иккинчи энг қиммат трансфер амалга оширилди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг янги футболчиси Диего Морейра клуб тарихидаги иккинчи энг қиммат трансферга айланди.

Transfermarkt маълумотига кўра, «россонери» бельгиялик вингер учун «Страсбур»га бонусларни ҳисобга олмаганда 50 миллион евро тўлаган.

«Милан»нинг трансфер рекорди ҳам шу ёзда янгиланган эди. Италия клуби «ПСЖ»дан ҳужумчи Гонсалу Рамушни 74 миллион евро эвазига сотиб олди.

Бунга қадар «Милан» тарихидаги энг қиммат харид Рафаэл Леау ҳисобланарди. Португалиялик вингер 2019 йилда «Лилль»дан 49,5 миллион еврога олиб келинган. Морейранинг трансферидан сўнг Леау ушбу рўйхатда учинчи ўринга тушди.

«Милан» тарихидаги энг қиммат беш трансфер:

1. Гонсалу Рамуш — 74 млн евро (2026)
2. Диего Морейра — 50 млн евро (2026)
3. Рафаэл Леау — 49,5 млн евро (2019)
4. Леонардо Бонуччи — 42 млн евро (2017)
5. Руй Кошта — 41,3 млн евро (2001)

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Рубен Аморим «Милан» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Киритилди: 06:57, 21.08.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик