Италиянинг «Рома» клуби ўз тарихидаги ноёб ва қизиқарли ютуқни қайд этди. «Порту» клубидан 19 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи Родриго Мора кўчиб ўтганидан сўнг, Рим клуби 1 дан 99 гача бўлган барча рақамларни ишлатиб бўлди.
Римликлар ёш португалиялик иқтидор учун «Порту»га 25 миллион евро трансфер суммаси тўлашди.
Мора янги жамоасида ҳам «Порту» сафида тўп сурган 86-рақамни танлади. Айнан шу рақам «Рома»нинг асосий жамоаси тарихида 1 дан 99 гача бўлган оралиқда илгари ҳеч бир футболчи томонидан фойдаланилмаган ягона рақам эди.













