Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Тоттенхэм" "Галатасарой"нинг 18 миллион евролик таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пап Матар Сарр трансфери бўйича Лондон клубига илк расмий таклифини юборди.

Туркия клуби 23 ёшли сенегаллик футболчи учун 18 миллион евро таклиф қилди, аммо "Тоттенхэм" бу таклифни рад этди.

Маълумотларга кўра, лондонликлар Саррни сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ клуб футболчи учун камида 25 миллион евро талаб қилмоқда.

Айни пайтда "Галатасарой" Саррнинг ўзи билан шахсий шартнома шартлари бўйича музокараларда олдинга силжиган. Ҳозирги босқичда футболчи билан келишувга эришиш борасида жиддий тўсиқлар йўқ.

Сарр 2022 йилдан буён "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Сенегаллик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:36, 21.08.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик