Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

23 та гол урган Жоау Педро "Челси" билан янги шартнома тузади

Баҳо:
+ | -

"Челси" ҳужумчиси Жоау Педро Лондон клуби билан янги шартнома имзолайди. BBC маълумотига кўра, келишув 2032 йилга қадар мўлжалланади ва уни яна икки йилга узайтириш имконияти бўлади.

24 ёшли бразилиялик футболчи "Челси"га келганида, унинг дастлабки шартномаси 2033 йилгача амал қилиши эълон қилинган эди. Бироқ манба маълумотига кўра, аслида келишув 2032 йилгача тузилган ва унда яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд бўлган.

"Челси" одатда футболчилар билан шартнома муддатини расман эълон қилишда клуб ихтиёридаги узайтириш опцияларини ҳам умумий муддатга қўшиб кўрсатади.

Шу сабабли Жоау Педронинг янги шартномаси расман тасдиқланганда, футболчи клуб билан 2034 йилгача боғлангани эълон қилиниши кутилмоқда. Аслида эса шартнома 2032 йилгача амал қилади ва уни яна икки йилга узайтириш имконияти бўлади.

Жоау Педро 2025 йил июлидан буён "Челси" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:48, 21.08.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик