Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Суперлига. «Навбаҳор» — «Насаф»: асосий таркиблар маълум

Баҳо:
+ | -

Бугун, 21 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилади.

Намангандаги «Марказий» стадионда ўтказиладиган учрашув соат 19:00 да бошланади. Баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. VAR ҳаками вазифасини Аҳрол Рисқуллаев бажаради.

Жамоалар учрашув учун асосий таркибларини эълон қилди.

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Асадбек Раҳимжонов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Умар Адҳамзода, Гиорги Жгереная, Саидазамат Мирсаидов, Диёр Холматов, Ваня Илич, Русланбек Жиянов, Бенжамин Тейди, Ҳусайн Норчаев.

Захира: Дилшоджон Комилов, Исломбек Маматказин, Жасурбек Жалолиддинов, Муҳаммадали Усмонов, Валижон Раҳимов, Жоэл Кожо, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Анри Чичинадзе, Алекс Фернандес.

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умарбек Эшмуродов, Аббос Ғуломов, Ойбек Рустамов, Муродбек Раҳматов, Сардорбек Баҳромов, Шароф Муҳиддинов, Аденис Шала, Бобур Абдухолиқов.

Захира: Самандар Муродбоев, Акромжон Комилов, Паата Гудушаури, Диёр Абдуназаров, Бекжон Раҳматов, Зафар Саъдуллаев, Дилшод Муртазоев, Қувонч Хушвақтов, Юсуф Отубанжо.

«Навбаҳор»ни Тимур Кападзе, «Насаф»ни эса Рўзиқул Бердиев бошқармоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:07, 21.08.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик